Сафонов Монакога қарши ўйин олдидан жанговар кайфиятда

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Чемпионлар лигасида Монакога қарши баҳс арафасида жамоа кайфияти ва кутилётган ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар илк плей-офф учрашувида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Сафоновнинг айтишича, биринчи ўйиндаги устунлик жамоага маълум даражада эркинлик беради, бироқ жавоб баҳси тақдирини олдиндан ҳал қилиб қўймайди. Дарвозабон ўз Telegram каналида ПСЖ Монакога қарши ўйинга тўлиқ тайёргарлик билан, "жанг"га шай ҳолда чиқишини ёзди.
Жорий мавсумда 26 ёшли посбон ПСЖ сафида барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ўтказиб юборган. У 4 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг