«Ливерпул» АПЛда 90-дақиқадан кейинги ғалаба голлари бўйича етакчи

Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида «Ливерпул» сафардa «Ноттингем Форест»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларгача кураш олиб борди ва асосий вақт тугаганидан кейин урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу гол «Ливерпул» учун АПЛда (1992 йилдан буён) 90-дақиқадан кейин, компенсация вақтида киритилган 48-ғалаба тўпига айланди. Мазкур кўрсаткич лига тарихидаги мутлақ рекорд бўлиб, мерсисайдликлар яқин таъқибчилардан камида 12 та шундай голга кўпроқ эга.
Арне Слот бошчилигидаги жамоа ҳозирча турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. «Ливерпул»нинг очколари «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» билан бир хил, бироқ манкунианларда битта ўйин захирада бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг