date

Анчелотти Роналду профессионализми ва тикланиш сирини айтди

Анчелотти Роналду профессионализми ва тикланиш сирини айтди

Ҳозир Бразилия терма жамоаси билан ишлаётган таниқли мураббий Карло Анчелотти Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Анчелоттининг сўзларига кўра, Роналду у ишлаган футболчилар орасида энг профессионал ўйинчилардан бири. Мураббий бир воқеани эслаб, португалиялик юлдуз унга: «Жуда кўп сув ўсимликни ўлдиради», деганини айтди. Анчелотти футбол жисмонан катта талаб қўйишини, бироқ тикланиш жараёни ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Унинг фикрича, кўплаб жароҳатлар айнан ортиқча юклама оқибатида юзага келади.

41 ёшли Криштиану Роналду ҳозир Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сурмоқда. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Роналду фаолияти давомида беш бор «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Роналду профессионализми ва тикланиш сирини айтди