Амброзини «Парма» «Арсенал» услубида стандартдан фойдаланди

Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Милан» мағлуб бўлди. Бироқ ўйиндан кейин Италияда асосий баҳс гол эпизоди атрофида авж олди: кўпчилик вазиятда «Милан» дарвозабони Майк Менянга нисбатан қоида бузилиши бўлганини, шу сабаб гол бекор қилиниши кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият юзасидан «Милан»нинг собиқ сардори Массимо Амброзини фикр билдирди. Унинг айтишича, бундай ҳолатлар стандарт вазиятларда кўп учрайди: «Англияда стандартлар бўйича етакчи саналадиган “Арсенал”ни кўринг. Бурчак тўпи пайтида улар рақиб жарима майдонига деярли ўн футболчини олиб киради ва шунда дарвозабонга фол бўлган-бўлмаганини дарров ажратиш қийинлашади. “Парма” ҳам худди шундай йўл тутди ва натижасини олди», — дея Амброзини сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, «Парма» учун бу А Серияда кетма-кет учинчи ғалаба бўлди. Клуб 12 йилдан бери бундай омадли серияни қайд этмаганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!