16:39 / 16.03.2017
9 781

"UzReport TV" ЕЧЛ ҳамда Европа Лигаси 1/4 финалига қуръа ташлаш маросимини жонли эфирда намойиш этади

"UzReport TV" ЕЧЛ ҳамда Европа Лигаси 1/4 финалига қуръа ташлаш маросимини жонли эфирда намойиш этади

Еврокубокларнинг ушбу мавсуми футбол мухлисларига кўплаб унутилмас онларни тақдим қиляпти.

Ғолиблик учун курашаётганлар орасида дунёнинг энг кучли жамоалари билан биргаликда, аввал фаворит ҳисобланмаган клублар ҳам бор.

Уларнинг ўзаро ўйинлари эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Чемпионлар лигасининг якунига етган 1/8 финал баҳсларида урилган жами 62 та гол мусобақа тарихидаги ушбу босқичнинг рекорд натижасини келтириб чиқарди.

17 март куни Швейцариянинг Нон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросимлари ўтказилади. Ушбу воқеани футбол мухлислари UZREPORT TV телеканалида жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалига қуйидаги жамоалар йўл олишди:
“Атлетико”, "Бавария”, "Барселона”, "Боруссия”, «Монако», "Реал”, “Лестер”, “Ювентус”.

Европа Лигаси 1/4 финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадиган жамоалар номи эса бугун тунда бўлиб ўтадиган ўйинлардан кейин маълум бўлади.

Европа Чемпионлар лигаси қуръа маросими соат 16:00 да, Европа лигасиники эса соат 17:00да бошланади.

Ушбу трансляциялар вақтини инобатга олган ҳолда, аввал 16:00 да намойиш этилиши режалаштирилган Европа лигасидан ўрин олган “Рома” – “Лион” учрашуви эртага соат 14:00 да эфирга узатиладиган бўлди.


Манба: www.uzreport.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "UzReport TV" ЕЧЛ ҳамда Европа Лигаси 1/4 финалига қуръа ташлаш маросимини жонли эфирда намойиш этади