date

Каррагер Салоҳ ва Гакпо ўйинини “ўғирлик” деб атади

Каррагер Салоҳ ва Гакпо ўйинини “ўғирлик” деб атади

Англия чемпионатининг 27-турида “Ливерпул” сафарда “Ноттингем Форест”ни 1:0 ҳисобида енгди. Учрашувдаги ягона голга якуний дақиқаларда аргентиналик яримҳимоячи Алексис Мак Аллистер муаллифлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг мерсисайдликларнинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жамоа ҳужумидаги етакчиларнинг ҳаракатини кескин танқид қилди.

“Бу мавсум АПЛда кўрган энг катта ‘ўғирлик’лардан бири. Нгумо’а заҳирадан тушиб, 15 дақиқада Салоҳ ва Гакпо бутун ўйин давомида қилганидан кўра фойдалиroq бўлди. У учрашувнинг боришини ўзгартирди. Бу йигит асосий таркибда майдонга тушиши керак. Рио ҳозир жуда яхши”, — деди эксперт Sky Sports эфирида.

Арне Слот бошқарувидаги “Ливерпул” 45 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер Салоҳ ва Гакпо ўйинини “ўғирлик” деб атади