date

Сёмин Сафонов ПСЖ асосий таркибидан жой олди

Сёмин Сафонов ПСЖ асосий таркибидан жой олди

Россиялик таниқли мураббий Юрий Сёмин ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, мавсумнинг сўнгги ўйинларида россиялик посбон жамоанинг асосий таркибида тобора кўпроқ кўринмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сёмин Сафоновнинг ишончли ўйинлари ортида меҳнатсеварлик турганини таъкидлади. Мутахассис дарвозабон учун руҳий барқарорлик жуда муҳимлигини, Сафоновда эса ўз кучига ички ишонч борлигини қайд этди.

Жорий мавсумда Сафонов ПСЖ билан FIFA Қитъалараро кубогини қўлга киритишда ҳам муҳим роль ўйнади: бразилиялик “Фламенго”га қарши пенальтилар сериясида у 4 та зарбани қайтарди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сёмин Сафонов ПСЖ асосий таркибидан жой олди