Кержаков Россия терма жамоасининг ҳозирги таркибини баҳолади

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков миллий жамоанинг бугунги таркиби ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Валерий Карпин қўл остида йиғилган футболчилар орасида муносиблари бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кержаков айниқса Александр Головиннинг Европада жиддий даражада ўйнаётганини таъкидлади. Бироқ у ушбу таркиб Европа чемпионати ёки 2026 йилги жаҳон чемпионатида қандай натижа кўрсатиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилишдан тийилди ва бундай муҳокамаларни ёқтирмаслигини айтди.
Шу билан бирга, собиқ футболчи Россия терма жамоаси расмий мусобақаларга тезроқ қайтишига умид билдирди.
Маълум қилинишича, терма жамоанинг навбатдаги йиғини тўрт ҳафтадан кейин бўлиб ўтади. РФУ ҳали март ойидаги ўртоқлик учрашувлари учун рақибларни эълон қилмаган, бироқ улардан бири Мали терма жамоаси бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!