date

Буффон ди Грегорионинг пасайишига муносабат билдирди

Буффон ди Грегорионинг пасайишига муносабат билдирди

Италия футболи афсонаси, собиқ дарвозабон Жанлуижи Буффон “Ювентус” посбони Миккеле ди Грегорионинг сўнгги ўйинларидаги пасайиш ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги ҳафталарда 28 ёшли дарвозабон тез-тез танқид остида қолмоқда. Ҳатто яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида унинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам тарқалди.

Буффоннинг айтишича, ди Грегорио ўтган мавсумда ёқимли таассурот қолдирган ва жамоага Чемпионлар лигасига йўлланма олишда ёрдам берган. Собиқ голкипер пасайиш кутилмаган бўлганини тан оларкан, бундай ҳолатлар ҳар қандай дарвозабон билан юз беришини таъкидлади. Унинг фикрича, ди Грегорио кучли мураббий билан ишлаяпти, жамоада муҳит яхши ва ҳамкасблари уни қўллаб-қувватлайди: омад қайтади, баъзан шунчаки хотиржамлик ва тиниқ фикр керак.

Жорий мавсумда Миккеле ди Грегорио “Ювентус” сафида 30 учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Буффон ди Грегорионинг пасайишига муносабат билдирди