Туркияда ўйин вақтида футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтказилган футбол учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Унда "Мевланакопи Гузелҳишар" ва "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари ўйинида дарвозабон тўпни узоқлаштираман деб, майдон устидан учиб ўтаётган чайқага тегиб кетгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб борди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан вазиятни тез англаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди, кейин эса қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа тирик қолган. У бир муддат учолмайди, бироқ ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг