Окан Бурук «Ювентус» устидан олинган йўлланмани баҳолади

Истанбулнинг «Галатасарой» клуби бош мураббийи Окан Бурук ЕЧЛ плей-офф босқичи жавоб учрашувида «Ювентус»га сафардa қўшимча бўлимларда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, рақиб жуда кучли жамоа бўлганига қарамай, «Галатасарой» кейинги босқичга чиққанидан мамнун. Бурук мезбонлар бир киши кам бўлиб қолган вазиятда ҳам ўйин осон кечмаганини таъкидлади ва жамоа бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қила олишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, энг муҳими — кейинги босқич йўлланмаси қўлга киритилгани.
Икки ўйин натижасига кўра, «Галатасарой» туринликларни 7:5 умумий ҳисобда ортда қолдирди. Истанбул клуби навбатдаги рақибини қуръа ташлаш маросимида билиб олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг