«Бавария» Нойер ўрнини ким эгаллашини белгилаб қўйди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер жорий мавсум якунлангандан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. Март ойида 40 ёшга тўладиган сардор ҳозирча фаолиятини давом эттириш-эттирмаслиги бўйича якуний қарорга келмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bayern & Germany хабарига кўра, агар Нойер ёзда кетадиган бўлса, клуб унинг ўрнига Йонас Урбигни асосий ворис сифатида кўрмоқда ва унга рақобатчи излаш режалаштирилмаяпти. «Бавария» янги посбонни таклиф қилиши мумкин, бироқ фақат заҳира дарвозабон роли учун.
Мануэль Нойер 2011 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суради. Ушбу мавсумда у 28 учрашувда 27 та гол ўтказиб юборган.
22 ёшли Йонас Урбиг эса жорий кампанияда 9 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг