date

Индзаги истеъфоси ҳақида гап-сўзлар кучайди, у эса хотиржам

Индзаги истеъфоси ҳақида гап-сўзлар кучайди, у эса хотиржам

«Ал-Ҳилол» Саудия Арабистони чемпионатида ҳануз мағлуб бўлмаган, бироқ сўнгги турлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, Саудия Арабистонида бош мураббий Симоне Индзагининг келажаги борасида шубҳалар пайдо бўлган: айрим манбаларда уни лавозимидан бўшатиш эҳтимоли муҳокама қилинаётгани айтилмоқда. Хусусан, «Ал-Ҳилол» мухлислари италиялик мутахассисга қарши чиқаётгани таъкидланмоқда.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда. Мураббийнинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва уни муддатидан олдин бекор қилиш катта миқдордаги компенсацияни ҳам назарда тутади.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Индзаги истеъфоси ҳақида гап-сўзлар кучайди, у эса хотиржам