Костакурта «Аталанта»ни мақтади ва ўйинидан ҳайратланди

Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга чиққан А Сериядаги ягона жамоа бўлиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобида ютқазганди, бироқ жавоб баҳсида кучли камбек қайд этиб, рақибини 4:1 ҳисобида таслим қилди.
Учрашувдан сўнг «Милан» афсонаси Алессандро Костакурта «Аталанта» ўйинини юксак баҳолади. Унинг айтишича, бундай натижани кутмаганди, аммо бергамоликлар ақлбовар қилмас даражада кучли футбол намойиш этиб, Италия футболи элитасига мансублигини яна бир бор исботлаган.
Костакурта етакчилар ҳақида ҳам тўхталиб, Пасалични алоҳида тилга олди: у бундай характер ва лидерликни Франко Барези давридан бери кўрмаганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» 2024 йилда Европа лигасида ғолиб чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!