date

«Реал» Родрини сотиб олиш ҳақида жиддий ўйламоқда

«Реал» Родрини сотиб олиш ҳақида жиддий ўйламоқда

ОАВ «Реал»ни яна «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри билан боғламоқда. Журналист Рамон Алварес де Мон ижтимоий тармоқларда ёзишича, мадридликлар испан футболчисини жамоада кўришни истайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» Родрининг жисмоний ҳолатини жаҳон чемпионати олдидан синчковлик билан баҳоламоқчи.

Тахминларга қараганда, Родрининг «Манчестер Сити»дан «Реал»га кўчиши мадридликларга қарийб 50 миллион евроға тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Родри 2024 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Қизиқ томони, ўшанда «Реал» маросимни бойкот қилиб, соврин уларнинг футболчисига берилиши керак деб ҳисоблаган эди.

Родри июн ойида 30 ёшга тўлади. Ярим ҳимоячининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2027 йил ўрталаригиача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Родрини сотиб олиш ҳақида жиддий ўйламоқда