Луис Энрике Сафоновни юқори савияли дарвозабон деб атади

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа дарвозабони Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис Сафоновни юқори даражадаги голкипер ва миллий терма жамоа футболчиси сифатида таърифлади. Энрикенинг айтишича, мураббийлар штаби Сафоновнинг оёқда яхши ўйнаши, жисмонан бақувватлиги ва жасоратини қадрлайди. Мураббий Матвей клубнинг ўйин фалсафасига жуда мос келишини таъкидлади.
Шунингдек, Энрике Сафонов старт таркибида майдонга тушганида ҳам, захирада қолган пайтларида ҳам доимо юқори савияда ўйнай олишини кўрсатганини қайд этди. У қўл остида уч нафар кучли дарвозабон борлигидан мамнун эканини ҳам айтиб ўтди.
Жорий мавсумда 27 ёшли Сафонов Франция чемпионатида 6 учрашувда қатнашиб, 6 гол ўтказди ва 3 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Европа Чемпионлар Лигасида эса у 4 баҳсда майдонга тушиб, 5 гол ўтказган, 1 учрашувни «нол» билан якунлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!