
Дунёнинг собиқ 14-рақамли теннисчиси, 45 ёшли марокашлик Юнус ал-Айнавий Баҳрайн пойтахти Манамада ўтаётган ITF серияси мусобақасининг 2-раундига чиқди. У мусобақанинг 1-даврасида австриялик Бренд Косслерни 6:4, 2:6, 7:5 ҳисобида ютди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Ал-Айнавий 2010 йилда Доҳадаги мусобақадан кейин фаолиятини якунлашга қарор қилганди, бироқ 6 йил ўтгач ITF мусобақасида иштирок этиш учун кортга қайтган. Теннисчи ўша мусобақада бирорта ғалабага эриша олмаганди.
Юнус чорак финалга чиқиш учун норвегиялик Виктор Дурашевич билан беллашади.
Теннис. Манама, Баҳрайн. Эркаклар. 1-давра.
Ал-Айнавий (Марокаш) — Косслер (Австрия) — 6:4, 2:6, 7:5 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар