date

Ван Дейк АПЛда марказий ҳимоячилар орасида иккинчи бўлди

Ван Дейк АПЛда марказий ҳимоячилар орасида иккинчи бўлди

Шанба куни Англия Премйер-лигасида «Ливерпул» ўз майдонида «Вест Ҳем»ни қабул қилмоқда. Учрашувнинг биринчи бўлимида «Энфилд» таблосида 3:0 ҳисоби қайд этилди — голларни Уго Экитике, Виргил ван Дейк ва Алексис Мак Аллистер урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta статистика хизмати маълумотига кўра, ван Дейк АПЛ тарихида марказий ҳимоячилар орасида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди. «Ливерпул» сардори бу кўрсаткичда собиқ «Челси» футболчиси Гари Кеҳиллга етиб олди — ҳар иккаласи ҳисобида 28 тадан гол бор.

Ушбу йўналишда мутлақ етакчи эса Жон Терри бўлиб қолмоқда — у Англия чемпионатида 41 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

«Ливерпул» — «Вест Ҳем» учрашувини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ван Дейк АПЛда марказий ҳимоячилар орасида иккинчи бўлди