date

Бордалас «Реал» бош мураббийи Арбелоа ҳақида фикр билдирди

Бордалас «Реал» бош мураббийи Арбелоа ҳақида фикр билдирди

«Хетафе» бош мураббийи Хосе Бордалас Мадриднинг «Реал» жамоасини бошқараётган Альваро Арбелоа ҳақида ўз фикрини айтди. Жамоалар Ла Лиганинг 26-турида 2-март, душанба куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бордаласнинг таъкидлашича, Арбелоа мураббийликда ҳали янги бўлса-да, келажакда катта натижаларга эришиши мумкин. У ҳамкасбига омад тилаб, «Реал»даги босим ва масъулият жуда юқори эканини алоҳида қайд этди.

Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Арбелоа январ ўрталаридан бери «Реал»ни бошқариб келмоқда — у ишдан бўшатилган Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бордалас «Реал» бош мураббийи Арбелоа ҳақида фикр билдирди