date

Гвардиола «Лидс» устидан минимал ғалабадан сўнг гапирди

Гвардиола «Лидс» устидан минимал ғалабадан сўнг гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасида «Лидс»га қарши сафардa қўлга киритилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона голни Антуан Семеньо биринчи бўлим якунига яқин пайтда урди. Ушбу натижадан сўнг «шаҳарликлар» турнир жадвалида пешқадам «Арсенал»дан ортда қолишни яна икки очкогача қисқартирди.

«Жуда кўп пас бердик — шунчаки омон қолиш учун ҳам бу зарур эди. Жуда қийин сафарни ғалаба билан якунладик. Чемпионатда яна ўнта ўйин бор, шунинг учун ҳозир шундай ғалабалар айни муддао», — деди Гвардиола BBCга берган интервьюсида.

4 март, чоршанба куни «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ноттингем Форест»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола «Лидс» устидан минимал ғалабадан сўнг гапирди