date

«Ювентус» Локателли билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи

«Ювентус» Локателли билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи

Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячи Мануэл Локателлини жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Tuttosport хабарига кўра, «бианконери» футболчи билан янги келишув бўйича якуний босқичга яқин. Таклиф қилинаётган шартнома 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган, Локателлининг маоши эса йилига 4 миллион еврогача оширилади. Клуб бу орқали футболчининг жорий мавсумдаги ўйинларини эътироф этмоқчи.

Мануэл Локателли «Сассуоло»дан «Ювентус»га 2023 йилда 36 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги битими 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Бу мавсум ярим ҳимоячи Турин клуби сафида 36 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Локателли билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи