date

Сарри «Лацио»нинг навбатдаги мағлубиятидан норози бўлди

Сарри «Лацио»нинг навбатдаги мағлубиятидан норози бўлди

Италия А Сериясининг 27-тури Рим клублари учун омадсиз келди: «Рома» ҳам муваффақиятсиз натижа қайд этди, «Лацио» эса бутунлай ютқазиб қўйди. Маурицио Сарри жамоаси сафарда бу мавсумда ўйини кетмаётган «Торино»га мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан сўнг «бургутлар» устози натижадан қониқмагани сезилди. Сарри фикрича, жамоа асабийлик фонида ўйнади, рақиб эса кўпроқ ижодкорлик ва ижобий энергия намойиш этди. Мураббий иккинчи тўплар, қайтган зарбалар ва йиғиб олишларда етарлича кураш бўлмаганини ҳам алоҳида таъкидлади.

«Статистика бизда голли вазиятлар кўпроқ бўлганини кўрсатади, аммо у алдайди. Уларнинг имкониятлари анча ўткир эди ва кутилмаган тарзда юзага келарди», — дея Сарри сўзларини келтиради cittaceleste.it.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Лацио» А Серия турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сарри «Лацио»нинг навбатдаги мағлубиятидан норози бўлди