date

Нагелсманн Германия таркибига икки юлдузни қайтармоқчи

Нагелсманн Германия таркибига икки юлдузни қайтармоқчи

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн жароҳатлар сабаб узоқ вақт майдонга тушмаган Жамал Мусиала ва Кай Ҳаверсни яна таркибга қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, «Бавария»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси ҳамда «Арсенал» форварди март ойидаги йиғинга чақирилиши кутилмоқда.

«Уларнинг қайтиши мантиқий: терма жамоадаги сўнгги ўйинларидан бери жуда кўп вақт ўтди. Мен Жамални жамоамизда ўн ойдан ортиқ, Кайни эса ундан ҳам узоқроқ вақтдан бери кўрмаганман. Жаҳон чемпионати олдидан ритмни топишлари учун яна ўйнаб олишлари жуда муҳим», — дея Нагелсманннинг сўзларини журналист Флориан Плеттенберг келтирди.

Германия терма жамоаси 27 март куни Швейцария ва 30 март куни Гана билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нагелсманн Германия таркибига икки юлдузни қайтармоқчи