Колосков FIFA АҚШга қарши қатъий чорага бормайди деб ҳисоблайди

РФСнинг фахрий президенти Вячеслав Колосков фикрича, FIFA 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонлигини АҚШдан олиб қўйиши эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, назарий жиҳатдан бундай қарор чиқариш мумкин, аммо амалда FIFA Америкага қарши “уруш” очишга журъат эта олмайди. Колосков бу ҳолат халқаро футболда икки хил стандартлар яққол кўринишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиал ёз ойларида Шимолий Америкадаги уч давлатда ўтказилади. Нуфузли турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси. Лионел Скалони бошқарувидаги жамоа 2022 йилги финалда Франция терма жамоасини мағлуб этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг