"Сити" юлдузи Абдуқодир Ҳусановга кореялик модель табрик йўллади

"Сити" юлдузи Абдуқодир Ҳусановга кореялик модель табрик йўллади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жанубий кореялик модел ва блогер Пак Хи Жон Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклаб, Instagram саҳифасида унинг либосида тушган суратларини эълон қилди.
  • Суратлар орасида сунъий интеллект ёрдамида яратилган қўшма кадр ҳам бор.
  • 29 феврал куни туғилган Абдуқодир Ҳусанов бу йил байрамини 1-март куни нишонлади.
  • У 2025 йилнинг 20 январида “Манчестер Сити” сафига 40 миллион евро эвазига ўтган.

Тақвимдаги ўзига хос сана — 29 февраль куни дунёга келган Абдуқодир Ҳусанов бу йил ўз туғилган кунини 1 март санасида нишонлади. Гарчи байрам санаси ортда қолган бўлса-да, истеъдодли ҳимоячимизга йўлланаётган табриклар оқими тўхтагани йўқ.

Холанд ва Родридан сўнг навбат кореялик гўзалга

“Шаҳарликлар” сафидаги юлдузли шериклари — Эрлинг Холанд ва Родри Эрнандесларнинг расмий қутловларидан сўнг, Абдуқодирга бўлган эътибор санъат оламига ҳам кўчди. Жанубий кореялик таниқли модель ва блогер Пак Хи Жон ҳамюртимизга аталган ўзига хос пост билан кўпчиликнинг диққатини тортди.

Машҳур модель ўз Instagram саҳифасида Ҳусановнинг либосида тушган суратларини эълон қилди. Эътиборли жиҳати, суратлар орасида сунъий интеллект ёрдамида яратилган қўшма кадр ҳам бор.

“Таваллуд айёмингиз муборак, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусанов! Сизни Манчестерда кўришни интизорлик билан кутаман ва шахсан учрашиб, дастхат олишдан умидворман”, — дея дил изҳорларини ёзиб қолдирди Пак Хи Жон.

"Сити" юлдузи Абдуқодир Ҳусановга кореялик модель табрик йўллади

40 миллион евролик зафарли йўл

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусановнинг катта футболдаги йўли ҳавас қилса арзигулик. “Бунёдкор” академиясидан чиққан футболчи Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби орқали Европага йўл олди. Франциянинг “Ланс” жамоасидаги ёрқин ўйинларидан сўнг, 2025 йилнинг 20 январида “Манчестер Сити” уни 40 миллион евро эвазига сотиб олди.

Маълумот ўрнида, Пак Хи Жон корейсча “Ольжон” услубидаги фотосессиялари билан машҳур бўлиб, уни ижтимоий тармоқларда 50 мингга яқин мухлис кузатиб боради.

Сизнингча, Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги муваффақиятлари ўзбек футболининг дунёдаги нуфузини янада оширишга қанчалик хизмат қилади?

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар