date

ФИФА 2026 йилги мундиалда янги қоидаларни жорий этди

ФИФА 2026 йилги мундиалда янги қоидаларни жорий этди

Халқаро футбол федерацияси 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун янги регламентни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда ҳар бир ўйин давомида футболчилар учун махсус сув ичиш танаффуслари ташкил этилади. Ушбу янгилик турнирдаги барча учрашувларга татбиқ этилиши белгилаб қўйилди.

Янги қоидаларга биноан, ҳар бир 45 дақиқалик тайм ўртасида ўйин 3 дақиқага тўхтатилади. Бу дегани, ҳар бир учрашув давомида жами икки маротаба мажбурий танаффус эълон қилинади. Қизиғи шундаки, ушбу тўхталишлар об-ҳаво шароити ёки ҳароратдан қатъи назар, бош ҳакам томонидан амалга оширилади.

ФИФА мазкур қарорни футболчиларнинг соғлиғини асраш ва уларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш зарурати билан изоҳлади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай қадам ўйинчиларнинг чарчоқ даражасини камайтиришга ва ўйин сифатини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, бу ўзгаришлар ўйин темпига ҳам ўзига хос таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати футбол тарихидаги энг йирик мусобақалардан бири бўлиши кутилмоқда. Унда иштирок этадиган барча терма жамоалар ушбу янги қоидаларга мослашишлари керак бўлади. ФИФА ушбу ташаббус орқали спортчилар хавфсизлигини биринчи ўринга қўяётганини яна бир бор намойиш этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА 2026 йилги мундиалда янги қоидаларни жорий этди