Эван Ндика фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин

Италиянинг "Рома" клуби ҳимоячиси Эван Ндика фаолиятини Испаниянинг "Барселона" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг нуфузли Спорт.ес нашри хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, каталонияликлар 26 ёшли ивуарлик футболчининг ўйин услубини диққат билан кузатмоқда ва у жамоа ҳимоясидаги муаммоларни бартараф этишга қодир деб ҳисобламоқда.
Ҳозирги вақтда "Барселона" мутахассислари футболчи ҳақида батафсил маълумотлар тўпламоқда. Ндика жорий мавсумда "Рома" сафида барча турнирлар доирасида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг