«Вердер» сафарда йирик ғалабани тантана қилди

Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар якунига етди. «Санкт-Паули» ўз майдонида «Айнтрахт» жамоасини қабул қилди. Гарчи мезбонлар тўп назоратида устунлик қилмаган бўлса-да, рақиб дарвозаси олдида бир неча бор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди. Бироқ ҳужумлар самарасиз якунланиб, ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
Иккинчи баҳсда эса «Вердер» сафарда «Унион Берлин» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 18-дақиқасида мезбонлар Деррик Кюннинг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни очишди. Бироқ кўп ўтмай, Андраш Шефер қўпол ўйин учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолган «Унион Берлин» ҳимояси «Вердер» босимига дош бера олмади. 31-дақиқада Оливье Деман мувозанатни тиклаган бўлса, 35-дақиқада Йенс Стаге боши билан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Марко Грюлль ва Патрисс Чович томонидан киритилган голлар якуний ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!