Барселона 19 яшар француз ҳимоячисини нишонга олди

Испаниянинг "Барселона" клуби ўз таркибини ёш ва иқтидорли футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Каталонияликлар бу сафар Австриянинг "РБ Зальцбург" клуби шарафини ҳимоя қилаётган 19 ёшли марказий ҳимоячи Жоан Гадуга кўз тикди. Франциялик футболчи қисқа вақт ичида Европа футболи мутахассислари эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда vesti.kz хабар беради.
Жоан Гаду фаолиятини "Пари Сен-Жермен" академиясида бошлаган ва кейинчалик Австрия клубига ўтган эди. "РБ Зальцбург" уни 10 миллион евро эвазига сотиб олган бўлса, ҳозирги кунда футболчининг трансфер қиймати сезиларли даражада ошган. Мутахассислар унинг нархини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда, гарчи Трансфермаркт портали уни 12 миллион еврога тенг деб кўрсатаётган бўлса ҳам.
Жорий мавсумда Гаду "РБ Зальцбург" сафида барча турнирларда 31 та учрашувда майдонга тушди. Унинг барқарор ўйини ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари "Барселона" скаутларини бефарқ қолдирмади. Каталония клуби раҳбарияти келажак учун пойдевор яратиш мақсадида ёш ҳимоячини жамоага жалб этиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Агар трансфер амалга ошса, бу ёш футболчи учун фаолиятидаги катта қадам бўлиши шубҳасиз.
[media=https://www.googletagmanager.com/ns.html?id=GTM-KWR5P9S] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!