Арбелоа Гвардиоладан огоҳлантирди: "сюрприз"ларига тайёр туриш керак

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Альваро Арбелоа Хосеп Гвардиоланинг кутилмаган қарорлари ва янги ечимлари сабаб “Реал” турли ссенарийларга тайёр туриши кераклигини таъкидлади.
- У Гвардиола ҳар бир ўйин олдидан барча жиҳатларни синчиклаб ўйлаб чиқишини ва жамоаси учун доимо “сюрприз” тайёрлашини айтди.
- Арбелоа “Реал” футболчилари катта баҳсни иштиёқ билан кутаётганини, мухлисларни қувонтириш ва кейинги босқич сари қадам ташлашни истаётганини билдирди.
Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги энг кутилган тўқнашувлардан бири олдидан “Реал” бош мураббийи Алваро Арбелоа “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола ҳақида фикрларини билдирди. Мадридлик мутахассиснинг сўзларига қараганда, Гвардиола билан боғлиқ энг катта “хавф” — унинг кутилмаган қарорлари ва ҳар сафар янги ечим топа олиш қобилияти.
Арбелоа УЕФА матбуот хизматига берган изоҳида рақиб устозини ҳар доим бирор “сюрприз” тайёрлаб қўядиган мураббий сифатида таърифлади. Унинг таъкидлашича, Гвардиола жамоасини ўйинга тайёрлар экан, майдондаги барча сценарийларни олдиндан ҳисоблаб чиқади, шу сабаб “Реал” ҳам турли вариантларни назардан қочирмаслиги шарт.
“Унда ҳар доим қандайдир кутилмаган ечим бўлади. У доим ниманидир тайёрлаб қўяди, шунинг учун ҳар хил сценарийларни инобатга олиш керак. Тайёргарлик жараёнида у ҳамма жиҳатни жуда синчиклаб ўйлаб чиқади”, — мазмунда фикр билдирди Арбелоа.
Шу билан бирга, мадридлик мураббий жамоа кайфиятига ҳам алоҳида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, “Реал” футболчилари бу каби катта баҳсларни айнан ҳозиргидек иштиёқ билан кутади: майдонда ўз сўзини айтиш, мухлисларни қувонтириш ва навбатдаги босқич сари муҳим қадам ташлаш учун.
Маълумот учун, “Реал” — “Манчестер Сити” учрашуви бугун, 11 март куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.
Қисқаси, Арбелоа учун “Сити”га қарши ўйинда энг асосий қоида: Гвардиола тайёрлаб келган ҳар қандай “айёрлик”ка руҳан ҳам, тактик жиҳатдан ҳам тайёр туриш. Бугунги кечада эса ким яхшироқ тайёрланганини майдон кўрсатади.































Изоҳлар 0
…