"Futures Cup" турнири. Ёш боксчиларимиз биринчи ўринни қўлга киритишди

1 дақиқа ўқиш572
"Futures Cup" турнири. Ёш боксчиларимиз биринчи ўринни қўлга киритишди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон ёш боксчилари Бангкокда 8–15 март кунлари ўтказилган “Футурес Куп” турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
  • Терма жамоа 4 та олтин, 5 кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, “энг яхши жамоа” мақомига сазовор бўлди.
  • Олтин медалларни Сардорбек Баҳромхўжаев, Асадбек Султонбоев, Ислом Салихов ва Рушанабону Исоева қўлга киритди.
  • Қозоғистон иккинчи, АҚШ эса учинчи ўринни эгаллади.

8–15 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёш спортчилар ўртасида халқаро “Futures Cup” турнирига мезбонлик қилди. Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ажойиб натижалар кўрсатиб, 4 та олтин, 5 кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу эса уларга мусобақа якунида “энг яхши жамоа” мақомига эришиш имконини тақдим қилди.

Жамоа аъзолари оғир беллашувларда ўз маҳорат ва истеъдодини намойиш этиб, ҳар бир баҳсда фаол ҳаракат қилишди. Олтин медални қўлга киритган спортчилар қаторида -85 кг вазн тоифасида Сардорбек Баҳромхўжаев, -90 кг Асадбек Султонбоев, +90 кг Ислом Салихов ва -60 кг Рушанабону Исоева бор эди. Шунингдек, кумуш медаллар Сухроб Раҳматуллаев (-75 кг), Назокат Мардонова (-51 кг), Севара Маматова (-65 кг), Самира Турғунова (-75 кг) ва Асалой Бахтиёрова (-80 кг)га насиб бўлди. Бронза медаллар эса Абдуғани Ёрқинжонов (-50 кг) ва Нилуфархон Абдуҳошимова (+80 кг) ҳисобига ёзилди.

Мураббийлар гуруҳи – Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёр Тўрабоев, Элнур Абдураимов, Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов, Мирхон Содиқов ва Шаҳоббек Жўраев – спортчиларни ҳар жиҳатдан тайёрлаб, уларнинг энг юқори натижа кўрсатишига ҳисса қўшди. Жамоа менежери Мирзоҳид Нумонов ҳамда ҳакам Маруф Урдушев ўз вазифаларини мукаммал бажарди.

Ўзбекистон ёшлари шу натижалар билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистонга иккинчи ўрин, учинчи ўрин эса АҚШ спортчиларига насиб этди. Мутахассислар фикрига кўра, бу натижа юртимиз боксининг ёш авлод учун қанчалик ривожланаётганидан далолат беради ҳамда келгуси халқаро мусобақаларда янада кўпроқ ютуқларга эришиш имкониятини очиб беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?