Сурия ва Хитой термалари Ўзбекистондан 3-ўринни тортиб олиши мумкин...ми?

  • 27 март 2017, 22:41
  • 3 754
  • Спорт
  • Сурия ва Хитой термалари Ўзбекистондан 3-ўринни тортиб олиши мумкин...ми?
    Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага 28 март куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Қатарга қарши баҳс олиб боради.

    Тошкентдаги учрашувда аввалги турнинг икки омадсиз, мағлубият аламини тортган жамоалари майдонга тушади.

    Ўз уйида Эронга кичик ҳисобда ютқазган Қатар жамоаси ўша куни анча мазмунли ўйин кўрсатган эди. Шунинг учун ушбу жамоа Тошкентдаги ўйинда ижобий натижага эришадиган бўлса, ўз очколарини 7 тага етказиб, Ўзбекистон айни пайтда эгаллаб турган 3-ўрин учун кураш олиб бораётган Сурия ва Хитой жамоалари сафига қўшилади.

    Халқаро экспертлар ушбу турдан ўрин олган Жанубий Корея-Сурия ва Эрон-Хитой ўйинларида меҳмонларнинг муваффақият қозонишлари мумкинлигини истисно этишмаяпти. Маълумки, биринчи учрашувда ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари нурсиз дуранг билан якунланган эди.

    Аммо ўта кучли бўлган Жанубий Кореяни енга олган Марчело Липпи шогирдлари бу сафар Эронни ҳам шу тарзда ютишлари мумкинлигига кўпчилик ишонмоқда. Сурия эса нималарга қодир эканлигини Ўзбекистон билан бўлиб ўтган ўйинда намойиш этди. Улардан яна анча ана шундай “сюрприз”ларни кутса бўлади. Шундай экан, 7 тур натижаларига кўра Самвел Бабаян шогирдлари ғалабага эришолмайдиган бўлишса, гуруҳдаги 3-ўрин учун энди тўртта жамоа кураш олиб борадиган бўлади.


    Манба: www.1news.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Сурия ва Хитой термалари Ўзбекистондан 3-ўринни тортиб олиши мумкин...ми?