date

Николас Пас Англия Премер-лигаси сари йўл олиши кутилмоқда

Николас Пас Англия Премер-лигаси сари йўл олиши кутилмоқда

Италиянинг «Комо» клуби яримҳимоячиси Николас Пас фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Sportsboom нашрининг хабар беришича, «Манчестер Сити» клуби аргентиналик футболчини жиддий кузатиб турибди. «Шаҳарликлар» Пасни Бернарду Силванинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўришмоқда, яъни у жамоанинг марказий яримҳимоясида асосий роль ўйнаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Николас Пас 2024 йилда Испаниянинг «Реал» клубидан «Комо»га 6 миллион еврога трансфер қилинган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади. Мавсум давомида футболчи барча турнирларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Шу билан бирга, Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда, бу эса унинг Англиядаги энг юқори даражадаги клублар эътиборини қозонаётганини кўрсатади. Агар трансфер амалга ошса, Пас Премер-лигада янги синов ва имкониятларга дуч келади, жамоа учун муҳим яримҳимоячи сифатида майдонда ўзини кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Николас Пас Англия Премер-лигаси сари йўл олиши кутилмоқда