«Ливерпуль» Камавинга учун асосий даъвогарга айланди

«Ливерпул» «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани трансфер қилиш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. «Реал» раҳбарияти 23 ёшли франсуз футболчиси бўйича тушиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. Камавинга фаолиятини Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоада давом эттиришни истамоқда, «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» эса унинг вакиллари билан алоқа ўрнатган. Футболчининг трансфери тахминан 70 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони «Ливерпуль» трансфер бозорида навбатдаги йирик қадамни ташлашга тайёр. Мерсисайдликлар бу гал Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни қўлга киритишда асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
TEAMtalk манбасига кўра, «Реал» раҳбарияти 23 ёшли француз футболчиси бўйича тушиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. Шу билан бирга, Камавинга ўз фаолиятини Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоада давом эттиришни истамоқда, бу эса «Ливерпуль» имкониятларини янада оширади.
Фақат мерсисайдликлар эмас, балки Англиянинг бошқа грант клублари — «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам футболчига қизиқиш билдириб, унинг вакиллари билан алоқа ўрнатган. Бу эса трансфер учун жиддий рақобат юзага келиши мумкинлигини англатади.
Маълумотларга қараганда, Камавинга трансфери тахминан 70 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда. Бу сумма «Реал» раҳбариятини ўйинчини қўйиб юборишга кўндириши мумкин бўлган жиддий таклиф сифатида баҳоланмоқда.
Агар ушбу трансфер амалга ошса, «Ливерпуль» ярим ҳимоя чизиғини янада кучайтириб, Европа майдонларидаги рақобатда ўз позициясини мустаҳкамлашга интилмоқда. Энди энг қизиғи — Камавинга қайси клубни танлайди?































Изоҳлар 0
…