date

Ника Качарава жароҳатдан сўнг “Бухоро”да янги энергия билан майдонда

Ника Качарава жароҳатдан сўнг “Бухоро”да янги энергия билан майдонда

«Бухоро» ҳужумчиси Ника Качарава клуб матбуот хизматига интервью бериб, жароҳатдан сўнг майдонга қайтиши, жамоага мослашиши ва мавсумдаги мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

«Жароҳатдан кейин яна майдонга қайтганимдан жуда хурсандман. Кейинги баҳсларда ҳам жамоамга ёрдам беришни интиқлик билан кутяпман. Мослашув жараёни яхши ва муваффақиятли кечмоқда», — деди Качарава.

Ҳужумчи клубга ўтиш қарори ҳақида ҳам тўхталиб, «Таклифни йил бошида олдим ва узоқ ўйламадим. Ўзбекистон чемпионати ҳақида ижобий фикрлар эшитган эдим», — дея билдирди.

Шунингдек, Суперлига даражасини ҳам баҳолади: «Ҳозирча битта баҳсда иштирок этдим, тўлиқ баҳо беришга эрта. Аммо футболчилар жисмонан жуда кучли ва тайёр эканини кўрдим».

Качарава жамоанинг старт натижаларини ҳам ижобий баҳолади: «Яхши бошладик, ўйиндан-ўйинга ишонч ортмоқда. Кейинги баҳсларда ҳам шу руҳда давом этишимиз керак».

Футболга кириб келишда отасининг таъсири катта бўлганини ҳам таъкидлади: «Отам сабаб футболни танлаганман, болалигимдан унинг ўйинларини кузатиб улғайганман».

Якунда у мухлисларга мурожаат қилиб, жамоа муваффақиятларига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 4-турда бухороликлар «Динамо»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва 10 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ника Качарава жароҳатдан сўнг “Бухоро”да янги энергия билан майдонда