date

Арсен Венгер Ҳусановни мақтаб қўйиб, унинг мухлисларини ўйғотиб юборди

Арсен Венгер Ҳусановни мақтаб қўйиб, унинг мухлисларини ўйғотиб юборди

Жаҳон футболида ўчмас из қолдирган машҳур мураббий Арсен Венгер Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ ва юқори баҳоларини билдирди.

Тажрибали мутахассиснинг фикрича, Ҳусанов каби футболчилар ҳар қандай мураббий учун жуда қимматли:
— “Бундай ўйинчилар ортиқча ҳаракат қилмайди, барча эътиборини ҳимояга қаратади. Абдуқодир келганидан бери АПЛда атиги 3 марта алдаб ўтилган. Бу унинг интизоми ва ўйинга жиддий ёндашувини кўрсатади”, — деди Арсен Венгер.

Ушбу эътироф нафақат мутахассислар, балки мухлислар орасида ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди. “Сити” мухлислари ва футбол ишқибозлари ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини фаол билдиришни бошлади.

Кўплаб фанатлар Ҳусановнинг келажагига катта ишонч билдирмоқда. Айримлар уни “жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланади” дея баҳоласа, бошқалар унинг ёш бўлишига қарамай, катта иқтидор эгаси эканини таъкидламоқда.

Айрим мухлислар ҳатто рақиб жамоа тарафдори бўлса-да, ўзбек ҳимоячисининг салоҳиятини тан олишга мажбур бўлганини яширмади. Улар Ҳусановни “қоядек мустаҳкам”, “рақиблар учун ҳақиқий муаммо” ва “жамоанинг келажак устуни” сифатида таърифлашмоқда.

Ezbe Ong'ayo:

Арсен Венгернинг эътироф этиши ўзи катта гап ва ютуқ.

Denno Dennis:

Ҳусанов рақиблар кушандаси.

Kijanaa Wa Kizombie:

Ҳусанов Манчестернинг фахрига айланди.

Shadrack Oming'o:

Мен аслида “Ливерпуль” мухлисиман. Лекин Ҳусанов ҳақиқий талант эканини тан оламан.

Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов нафақат мураббийлар, балки халқаро майдондаги мухлислар эътиборини ҳам ўзига қарата олди. Бу эса унинг келажакда янада катта ютуқларга эришиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсен Венгер Ҳусановни мақтаб қўйиб, унинг мухлисларини ўйғотиб юборди