“Реал” тўлиқ эътиборини Чемпионлар лигасига қаратмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лигада “Барселона”дан сезиларли даражада орқада қолгани сабабли, чемпионат чемпионлиги учун курашдан деярли узилган. Шу боис жамоа бор эътиборини УЕФА Чемпионлар лигасига қаратиб, асосий мақсад сифатида Европадаги муваффақиятни белгилади. Эндиликда “қаймоқранглилар” “Бавария”га қарши жавоб учрашувида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқишга ҳаракат қилади.
Жорий мавсумда Ла Лигада кутилган натижани кўрсата олмаётган Мадриднинг “Реал” клуби асосий диққатини Европа майдонларига — жумладан УЕФА Чемпионлар лигасидаги “Бавария”га қарши жавоб учрашувига қаратган.
Мадридда бўлиб ўтган илк ўйинда “қаймоқранглилар” 1:2 ҳисобида енгилган эди. Энди эса жамоа Германияда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида камчиликни бартараф этиб, ярим финалга йўл олиш имкониятини сақлаб қолишга қаттиқ ишонмоқда.
Испания чемпионатида эса аҳвол бошқача. Ла Лига чемпионлиги учун кураш амалда “Реал” учун жуда қийинлашган. The Athletic нашри маълумотига кўра, клуб деярли асосий соврин учун курашдан узилиб бўлган.
Ҳозирги вазиятга кўра, мадридликлар турнир жадвали пешқадами “Барселона”дан 9 очко орқада қолмоқда. Чемпионатда эса яна 7 тур қолган, улар орасида “Камп Ноу”даги ҳал қилувчи “Эль-Класико” ҳам бор.
Бироқ мутахассислар фикрича, “Реал”нинг бундай фарқни қоплаб, каталонияликларни қувиб етиши амалда жуда қийин, ҳатто деярли имконсиз вазифага айланиб бўлган.
Шу боис Арбелоа жамоаси учун мавсумнинг асосий мақсади эндиликда Европадаги муваффақият — Чемпионлар лигасида юқори босқичларга чиқиш бўлиб қолмоқда.































Изоҳлар 0
…