
"Хоффенхайм" клуби ҳимоячиси Жереми Тольян "Челси" жамоаси раҳбариятининг қизиқишлари доирасига кирган. Бу ҳақида Football Italia нашрига асосланиб "Уфф.уз" хабар берди.
Инглизлар бир неча бор германиялик ҳимоячи иштирокидаги ўйинларга ташриф буюришган ва унинг хизматларига лондонликлар устози Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқмоқда.
Ушбу мавсумда Тольян Бундеслиганинг 15та ўйинида майдонга тушиб, битта гол ҳам шунча голли узатмага муаллифлик қилган.
Тольяннинг немис клуб билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар