«Ан-Наср» Роналдунинг ўғлини асосий жамоага ўтказмоқчи: ота-бола бирга

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Криштиану Роналдунинг 16 ёшли ўғли — кичик Криштиануни келаси мавсумдан бошлаб асосий таркибга қўшиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, ёш футболчи июнь ойида 16 ёшга тўлади ва ҳозирда Португалия ёшлар терма жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда. Унинг ўйинлари ва ривожланиш жараёни клуб мутахассислари томонидан доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
«Ан-Наср» раҳбарияти унинг келажаги учун энг тўғри қарорни қабул қилишни мақсад қилган. Асосий жамоага жалб этиш варианти ҳам реал сценарий сифатида кўрилмоқда. Бу қарор амалга ошса, Роналду оиласи футбол тарихида яна бир эътиборли саҳифа очиши мумкин.
Шу ўринда Криштиану Роналдунинг ўзи ҳам клубнинг асосий фигураларидан бири бўлиб қолмоқда. 41 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 25 та ўйинда 24 та гол ва 2 та голли узатма билан ажойиб самарадорлик кўрсатган.
«Ан-Наср» ҳозирда чемпионлик пойгасида етакчилик қилмоқда. Жамоа турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва энг яқин рақиб — «Ал-Ҳилол»дан 8 очко олдинда жойлашган.
Агар барча сценарийлар амалга ошса, яқин келажакда футбол дунёсида Роналдулар дуэтини битта жамоада кўриш эҳтимоли ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу эса мухлислар учун албатта катта шоу бўлади.