«Челси» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни таслим этди

«Челси» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни таслим этди
Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Челси" – "Манчестер Сити" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди, деб ёзади "Уфф.уз".

Деярли тенгкурашлар остида кечган ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ Эден Азар "Челси"нинг тезкор ҳужумини гол билан якунлаб, ҳисобни очди.

Орадан 16 дақиқа ўтиб, Серхио Агуэро жавоб голини киритишга муваффақ бўлди. Лекин яна 9 дақиқа ўтиб, яна Азарнинг ўзи жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда "Сити" мувозанатни тиклашга уринди, бироқ Конте шогирдлари майдонда бехато ҳаракатландилар ва якунда ҳаққоний ғалабани тантана қилдилар.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар