16:08 / 06.04.2017
5 251

«Пахтакор» – «Металлург» ўйинида автомобил ютиб олинг!

«Пахтакор» – «Металлург» ўйинида автомобил ютиб олинг!
"Пахтакор" олий лиганинг 5-турида 7 апрел, жума куни Тошкентда "Металлург"га қарши баҳс ўтказади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади, деб ёзади "Уфф.уз".

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.

Чипталарни 10 ва 20 минг сўмдан марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади. Мавсумий абонементлар эса 180 минг сўмдан сотилмоқда. Батафсил маълумот учун +998712413723 рақамига боғланишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» – «Металлург» ўйинида автомобил ютиб олинг!