09:54 / 06.12.2014
5 925

Миллий терма жамоа Кувайт ўрнига бошқа терма жамоа билан ўйнаши мумкин

Миллий терма жамоа Кувайт ўрнига бошқа терма жамоа билан ўйнаши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоасиниг 10 декабрь куни Кувайт терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик ўйини ўтказилмаслиги мумкин.

Олинган маълумотларга кўра, Кувайт терма жамоасининг тайёргарлик режасига ўзгартириш киритилган ва улар мазкур ўртоқлик учрашуви юзасидан Ўзбекистонга рад жавобини берган.

Айни дамда миллий терма жамоамиз Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказмоқда. Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги терма жама 10 декабрь кунига режалаштирилган ўртоқлик учрашуви учун бошқа рақиб топиши мумкин. Хабарларга кўра, 10 декабрь куни ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун ҳозирда бошқа терма жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Манба: stadion.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Миллий терма жамоа Кувайт ўрнига бошқа терма жамоа билан ўйнаши мумкин