12:45 / 08.04.2017
7 433

Владимир Кличко британиялик журналистни пресс қилишга мажбурлади (фото)

Шу йилнинг 29 апрель куни профессионал бокснинг IBF йўналишида супероғир вазн тоифасида чемпион саналган британиялик Энтони Жошуа ўз камарини собиқ жаҳон чемпиони — украиналик Владимир Кличкодан ҳимоя қилади. Жанг Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

Жангга тайёргарлик кўраётган украиналик боксчининг машғулотлар лагерида ОАВ ходимларига бағишланган медиа-тур бўлиб ўтди. Кличко ўзи машқ қилиши билан биргаликда муррабий вазифасини ҳам бажарди.

Собиқ жаҳон чемпиони Британиянинг Sky Sports телеканали журналисти Адам Смитни пресс қилишга мажбурлади, деб ёзади «iSport.ua»га асосланиб "Дарё.уз". Боксчи ўзининг пресс қилиш услубини ҳам намойиш қилди.




Маълумот ўрнида, 41 ёшли Владимир Кличко профессионал рингда 68 жанг ўтказиб, 64 тасида (53 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган ва 4 тасида мағлубиятга учраган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Владимир Кличко британиялик журналистни пресс қилишга мажбурлади (фото)