date

Гвардиола "Сити"даги муҳитни юқори баҳолаб барқарорликни таъкидлади

Гвардиола "Сити"даги муҳитни юқори баҳолаб барқарорликни таъкидлади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадаги ички муҳит, барқарорлик ва узоқ йиллик муваффақиятлар сирлари ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, клубдаги соғлом атмосфера ва ишончли тизим уни шу ерда узоқ йиллар давомида ишлашга ундаб келмоқда.

— Агар бу ерда бундай ажойиб муҳит бўлмаганида, мен ўн йил давомида ишламасдим. Ҳатто барча совринларни ютган бўлсак ҳам, муҳит муҳим. Ҳозир ҳам ўзимда катта энергия ҳис қиламан ва дам олиш кунларида ҳам ишга мамнуният билан келаман, — деди Гвардиола.

У, шунингдек, Илкай Гюндоганнинг «Барселона»дан қайтиб келиб айтган фикрларини алоҳида эътироф этди. Немис ярим ҳимоячиси «Ман Сити — бу топ, топ» деган баҳоси жамоадаги муҳитнинг юқори даражасини яна бир бор тасдиқлаган.

— Агар футболчилар шундай фикр билдирса, демак биз тўғри йўлдамиз. Бу жуда муҳим сигнал, — дея қўшимча қилди мураббий.

Гвардиола «шаҳарликлар»нинг доимий муваффақиятини ҳам айнан барқарорлик билан боғлади. Унинг фикрича, клуб сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт давомида Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этиб келаётгани бежиз эмас.

— Биз аллақачон 12-13 йилдан бери юқори даражада рақобатлашяпмиз. Доим чемпионлик учун курашамиз. Чунки клубда тактика, тизим, футболчилар ва мураббийлар ўртасида мувозанат бор. Бу худди одам ўзини жуда яхши ҳис қиладиган бир муҳитга ўхшайди, — деди у.

Қисқача айтганда, Гвардиола фикрича, «Манчестер Сити»нинг асосий кучи фақат футболчилар эмас, балки клубдаги ягона мақсадга қаратилган барқарор ва соғлом тизимдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола "Сити"даги муҳитни юқори баҳолаб барқарорликни таъкидлади