Жеремй Доку: Манчестер Сити чемпионлик пойгасидан чиқиб кетгани йўқ

Жеремй Доку Арсенал жамоасига қатъий огоҳлантириш билан чиқди. У Манчестер Сити жамоаси Англия Премер-лигаси чемпионлик пойгасида таслим бўлиш ниятида эмаслигини таъкидлади. Гарчи жамоа Эвертон билан кечган баҳсда дуранг қайд этиб, очко йўқотган бўлса-да, белгиялик вингер Pep Guardiola шогирдлари охиригача курашишини билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Эвертонга қарши ўйинда Доку дубл қайд этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу натижадан сўнг, Mikel Arteta бошчилигидаги Арсенал турнир жадвалида Манчестер Ситидан беш очкога илгарилаб кетди. Шунга қарамай, Доку жамоанинг руҳияти ҳали ҳам юқори эканлигини ва чемпионлик учун кураш давом этишини қайд этди.
"Албатта, бу натижа хафа қилади. Биз бундай ўйинларда ғалаба қозониш қанчалик муҳимлигини биламиз, аммо таслим бўлмадик ва бўлмаймиз ҳам. Олдинда ҳали ўйинлар бор, биз охиригача курашамиз ва мавсум якунида очколарни ҳисоблаб чиқамиз", - деди Доку ўйиндан кейинги интервюсида.
Манчестер Сити олдида қийин тақвим турибди. Pep Guardiola шогирдлари 16 кун ичида бешта муҳим учрашув ўтказиши керак. Бу серия шанба куни Этиҳад стадионида Брентфордга қарши баҳс билан бошланади ва жамоанинг чемпионлик йўлидаги матонатини синовдан ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!