09:45 / 09.04.2017
5 237

«Челси» сафарда «Борнмут» устидан ғалабага эришди


Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Борнмут» – «Челси» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан тугади, деб ёзади "Уфф.уз".

Учрашувнинг 17-дақиқасида мезбонлар вакили Адам Смит ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Эден Азар ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим охирида «Борнмут» ҳужумчиси Жошуа Кинг ҳисобни қисқартиришга эришди. Ўйининг 68-дақиқасида Маркос Алонсо лондонликларинг учинчи голига муаллифлик қилди ва ўйинга мантиқий нуқта қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Челси» чемпионлик томон яна катта қадам ташлади, «кўклар» мусобоқа жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Тоттенхем»ни етти очкога ортда қолдирмоқдалар.

Англия чемпионати, 32-тур

Борнмут – Челси 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 17, автогол Смит, 0:2 – 20 Азар, 1:2 – 42 Кинг, 1:3 – 68 Алонсо.

Борнмут – Боруц, Фрэнсис, Дэниэлс, Кук, Смит, Артер, Фрэйзер (Градель, 84), Уилшер, Пью (Айб, 71), Кинг, Афобе (Муссе, 77).

Челси – Куртуа, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Канте, Матич, Педро (Виллиан, 88), Мозес (Зума, 90), Азар (Фабрегас, 84), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Мозес (8), Артер (38), Канте (58), Педро (74), Градель (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» сафарда «Борнмут» устидан ғалабага эришди