Икер Касиллас Хосе Моуринонинг Реал Мадридга қайтишига қарши чиқди

Реал Мадрид афсонаси Икер Касиллас ижтимоий тармоқларда Хосе Моуринонинг Сантиаго Бернабеуга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга кескин муносабат билдирди. Собиқ дарвозабон клуб бошқарувига португалиялик мутахассиснинг келишини истамаслигини очиқчасига маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Икер Касиллас ўзининг Х саҳифасида бу борадаги фикрларини ёзиб, клубга бошқа мураббийлар кўпроқ мос келишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу қарор шахсий адоватдан эмас, балки клубнинг ҳозирги спорт ҳолатидан келиб чиқиб қабул қилинган.
Собиқ сардор Хосе Моуринони юқори савияли профессионал деб тан олса-да, унинг Мадридга қайтиши жамоа учун тўғри йўл эмаслигини қўшимча қилди. Касиллас, шунингдек, Реал Мадриднинг сўнгги мавсумлардаги натижаларидан хавотирда эканлигини ва совринсиз қолган йиллар клуб раҳбарияти учун огоҳлантириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Реал Мадрид Эль Класикода Барселонага мағлуб бўлганидан сўнг, каталонияликлар муддатидан аввал Испания чемпионлигини расмийлаштиришди. Клуб келаси мавсум учун бош мураббий масаласида якуний қарорга келиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!