date

Реал Мадрид Хосе Моуриньо учун Бенфикага катта товон пули тўлаши керак

Real Madrid Jose Mourinho uchun Benfikaga katta tovon puli to‘lashi kerak

Реал Мадрид бош мураббийи лавозимига Хосе Моуриньони қайтаришни режалаштирмоқда, бироқ бу трансфер осон кечмайди. Португалиялик мутахассиснинг ҳозирги клуби Бенфика билан тузган шартномасида махсус товон пули банди мавжуд бўлиб, унга кўра, Мадрид клуби мураббийни олиб кетиш учун қарийб 7 миллион евро тўлаши талаб этилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Рекорд нашрининг хабар беришича, ушбу товон пули мавсум якунланганидан кейинги 10 кунлик муддат ичида шартнома бекор қилинган тақдирда амал қилади. Бенфика президенти Руи Коста жамоада барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида Моуриньога янги шартнома таклиф қилган ва мураббийнинг қарорини кутмоқда.

Реал Мадрид президенти Флорентино Перез эса клубдаги сайлов жараёнлари ва бошқарув масалаларига эътибор қаратган. У мураббий алмашинуви ҳақидаги саволларга аниқ жавоб беришдан қочиб, ҳозирги асосий мақсад клубни аъзоларга қайтариш эканлигини таъкидлади.

Агар Моуриньо Мадридга йўл оладиган бўлса, Бенфика раҳбарияти унинг ўрнига номзодлар излашни бошлаб юборган. Асосий даъвогар сифатида Англия Премер-лигасида муваффақиятли ишлаётган Фулхем бош мураббийи Марко Силва кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Хосе Моуриньо учун Бенфикага катта товон пули тўлаши керак