19:48 / 11.04.2017
5 663

Одил Аҳмедов жамоаси ОЧЛда илк бор мағлуб бўлди. Оскар 2 та пенальти уролмади

Одил Аҳмедов жамоаси ОЧЛда илк бор мағлуб бўлди. Оскар 2 та пенальти уролмади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида мағлуб бўлди, деб ёзади "Дарё.уз" нашри.
Япониянинг «Урава Ред» клуби меҳмони бўлган шанхайликлар биринчи бўлим сўнггида гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда бразилиялик Оскар японияликлар дарвозаси томон белгиланган икки пенальтини кўкка совурди.

Аҳмедов учрашувни бошланғич таркибда ўтказди ва 82-дақиқада ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берди.

«Шанхай СИПГ» бунга қадар ўтказилган ҳар учала ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олганди. Мазкур мағлубиятидан кейин клуб турнир жадвалида 2-ўринга тушиб қолди.

Осиё Чемпионлар лигаси
«F» гуруҳи. 4-тур
11 апрель, сешанба

«Урава Ред» (Япония) — «Шанхай СИПГ» (Хитой) 1:0

Гол: Рафаэль Силва, 44 (1:0).
Ноаниқ пенальтилар: Оскар, 65 (Ш). Оскар, 76 (Ш).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов жамоаси ОЧЛда илк бор мағлуб бўлди. Оскар 2 та пенальти уролмади