Джек Уилшир Арсенал ёшларини Лутон жамоасига жалб қилмоқчи

1 дақиқа ўқиш335
Джек Уилшир Арсенал ёшларини Лутон жамоасига жалб қилмоқчи

Арсенал собиқ ярим ҳимоячиси Джек Уилшир мураббийлик фаолиятини Лутон Товн жамоасида муваффақиятли бошлади. У ёзги трансферлар ойнасида ўзининг собиқ клуби билан боғланиб, Микел Артетадан иқтидорли ёш футболчилар Макс Дауман ва Итан Нванерини ижарага олиш имкониятларини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Уилшир талкСПОРТ нашрига берган интервюсида Микел Артета таркибга киритмаган ёш футболчиларни ўз жамоасига таклиф қилишга тайёрлигини тасдиқлади. 34 ёшли мутахассис ўтган давр мобайнида Лутон Товн билан ЭФЛ кубогини қўлга киритди ва жамоани юқори савияда бошқариб келмоқда.

16 ёшли Макс Дауман жорий мавсумда Премер-лиганинг энг ёш гол муаллифига айланди. Эвертон дарвозасига киритган тарихий голи ва ўйинни ўзгартира оладиган маҳорати билан у Микел Артетанинг ҳам эътиборини қозонди. Мураббий футболчининг ёшига нисбатан кўрсатаётган ўйинини ғайритабиий деб баҳолади.

Итан Нванери эса ўтган мавсумни Марсель сафида ижара асосида ўтказиб, қимматли тажриба орттирди. Джек Уилшир ёш футболчилар учун ёзги мавсумолди тайёргарликлари ва АҚШдаги турне уларнинг асосий таркибга кириши учун муҳим имконият бўлишини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?